Ўзбекистон делегацияси Брюсселда Афғонистон бўйича халқаро конференцияда қатнашди

Дата: 07:28, 07-10-2016.

Тошкент. 7 сентябр. ЎзТАГ – Кеча, 5-октябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Брюссел шаҳрида Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

“100дан ортиқ мамлакатлар, жумладан, Афғонистонга қўшни давлатларнинг вакиллари ҳамда қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари таклиф қилинган “Фаровонлик ва тинчлик учун шерикчилик” деб номланган форум иштирокчилари 2017-2020-йилларда Афғонистон ҳукуматига сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш учун кўмак, хусусан, молиявий ёрдам бериш масалаларини муҳокама қилдилар”, - дейилади хабарда.

Европа ташқи сиёсий фаолият хизмати маълумотларига кўра, конференция якунлари бўйича кейинги 4 йил ичида Афғонистон ҳукумати 13,2 млрд евро миқдорида ёрдам ва ҳалқаро ҳамжамиятдан узоқ муддатли сиёсий кўмак олади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: