Ўзбекистон делегацияси Душанбеда ШҲТ ҲРКда иштирок этади
Тошкент. 10 октябр. ЎзТАГ – 11-12 октябрда Ўзбекистон делегацияси Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг (ШҲТ ҲРК) Душанбедаги (Тожикистон) мажлисида иштирок этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация ШҲТ ҲРК навбатдаги мажлисида иштирок этади. Тадбир 11-12-октябрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.
Қайд этилишича, мажлиснинг кун тартибидан савдо-иқтисодий ва гуманитар алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, уларни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар, Кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурини амалга оширишнинг бориши, ШҲТ доирасидаги лойиҳалаш фаолиятини молиявий таъминлаш механизмлари тўғрисида фикр алмашиш ўрин олган.
Шунингдек, Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари шунингдек ШҲТ Ишбилармонлар кенгаши ҳамда Банклараро бирлашмаси фаолиятини, ташкилотнинг 2019-йил учун бюджетини, ШҲТ ҲРК кейинги мажлиси муддати ва жойини муҳокама қиладилар, мазкур масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қиладилар.
Сурат манбаи: из https://kun.uz