Ўзбекистон делегацияси ЕҲХТ форуми олдидан учрашувларда қатнашмоқда

Дата: 11:00, 27-01-2015.

Тошкент. 27 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон делегацияси Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) “ЕХҲТ минтақасида сув заҳираларини бошқариш – ҳамкорлик орқали хавфсизлик ва барқарорликни ошириш” номли 23-иқтисодий ва экологик форумига илк тайёрлов учрашувида қатнашмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистоон ТИВдан хабар қилишларича, учрашув 2015 йилнинг 26-27 январ кунлари Вена (Австрия) шаҳри бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон делегациясига Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Абдусаматов бошчилик қилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: