Ўзбекистон делегацияси ЕИнинг Маркази Осиё бўйича Махсус вакили билан учрашди

Дата: 13:01, 28-02-2018.

Тошкент. 28 феврал. ЎзТАГ – 27-феврал куни Будапешт шаҳрида “Вишеград гуруҳи” ва Марказий Осиё давлатлари ташқи иш вазирларининг биринчи учрашувида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси делегацияси Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича Махсус вакили Питер Буриан билан учрашди, деб хабар беради ўзбек ташқи сиёсий муассасасининг матбуот хизмати.

“Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари, Европа ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могеринининг 2017-йил 9-10-ноябр кунлари Ўзбекистонга ташрифи доираси эришилган келишувларни амалга ошириш жараени муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, томонлар учрашувда Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги шерикчилик ҳамда ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни янгилаш бўйича музокараларни бошлаш ва имзолаш юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, бўлажак икки томонлама учрашувлар, ҳамкорликнинг қўшма институтлари мажлислари ва бошқа тадбирлар жадвали ва кун тартиби кўриб чиқилди.

Сурат манбаи: http://gordonua.com/news/worldnews/s-1-sentyabrya-slovakiya-planiruet-transportirovat-v-ukrainu-do-10-mlrd-kubometrov-gaza-36962.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: