Ўзбекистон делегацияси Екатеринбургда GMIS–2019 ишида иштирок этди

Дата: 11:41, 10-07-2019.

Тошкент. 10 июль. ЎзТАГ - 9 июль куни Ўзбекистон делегацияси Екатеринбургда (Россия) GMIS–2019 ишлаб чиқариш ва саноатлаштириш бўйича глобал саммит ишида иштирок этди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Саммит доирасида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбарияти билан Россия Президенти маслаҳатчиси А.Кобяков ва "Росконгресс" жамғармасининг топ-менежери А.Стуглев ҳамда бошқа раҳбарлар билан учрашув ташкил этилди", - дейилади ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, музокаралар чоғида томонлар жаҳон бизнес ҳамжамиятида мамлакат обрўсини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистонда халқаро Конгресс-кўргазма тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, ишчи мулоқотни ривожлантириш ва амалий ҳаракатлар соҳасига ўтиш учун "Росконгресс" жамғармаси раҳбарияти яқин келажакда Ўзбекистонга сафар қилишни режалаштирмоқда.

Сурат манбаи: mift.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: