Ўзбекистон делегацияси ЕХҲТ Прагадаги экофорумида қатнашади
Тошкент. 14 сентябр. ЎзТАГ – 14-16 сентябрда Ўзбекистон делегацияси ЕХҲТ Прагадаги “ЕХҲТ ҳудудида сув ресурсларини бошқариш: ҳамкорлик орқали ҳавфсизлик ва барқарорликни ошириш” мавзусидаги XXIII иқтисодий ва экологик форумида қатнашади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ТИВ хабар қилишларича, Ўзбекистон Республикаси делегациясига Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Абдусаломов бошчилик қилмоқда.
Прагада (Чехия Республикаси) бўлиб ўтадиган нуфузли учрашувда ЕХҲТ иштирокчи давлатлари, ҳамкор мамлакатлар, қатор глобал ва минтақавий халқаро ташкилотлар, академик ва ишбилармон доиралари делегациялари иштирок этадилар.


