Ўзбекистон делегацияси ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади
Тошкент. 7 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон делегацияси ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
“Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 2016 йилнинг 8-9 декабр кунлари Гамбург шаҳрида (Германия) бўлиб ўтадиган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади”, - дейилади хабарда.
Бундан ташқари, 7 декабр куни Марказий Осиёнинг 5 мамлакати ва АҚШнинг ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг “C5+1” шаклидаги учрашуви ҳам бўлиб ўтади.
Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Гамбург шаҳрида ЕХҲТ аъзо мамлакатлари делегациялари раҳбарлари билан қатор иккитомонлама музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда.