Ўзбекистон делегацияси ЕХҲТ тайёрлов учрашувида қатнашади

Дата: 15:40, 26-01-2015.

Тошкент. 26 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон делегацияси Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЙХҲТ) тайёрлов учрашувида қатнашади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон ТИВ сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

“2015-йилнинг 26-27-январ кунлари Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Абдусаматов бошчилигидаги делегация Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг 23-иқтисодий ва экологик форумига илк тайёрлов учрашувида иштирок этади. Ушбу форум “ЕХҲТ минтақасида сув захираларини бошқариш – ҳамкорлик орқали хавфсизлик ва барқарорликни ошириш” мавзусига бағишланиб, Вена шаҳрида (Австрия) бўлиб ўтади”, - дейилади маълумотда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: