Ўзбекистон делегацияси Эронга ташриф буюради

Дата: 16:37, 23-04-2014.

Тошкент. 23 апрель. ЎзТАГ – Кейинги ҳафтада “Ўзбекистон темир йўллари” ДАК раҳбари Очилбек Раматов бошчилигидаги делегация Эронга ташриф буюради, дея хабар беради UzDaily.
Бу ҳақидаги маълумот Теҳронда Ўзбекистонннинг Эрондаги элчиси Ильхам Акрамовнинг Эрон темир йўллари компанияси бош директори Мохсен Пурсейед Ага билан бўлган учрашувида хабар қилинган.
Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги темир йўл алоқаси ва ўзаро транзитни ривожлантиришга доир масалалар муҳокама қиладилар. Эрон темир йўллари раҳбарининг сўзларига кўра, ўтган йили эрон йўллари бўйлаб ўзбек пахтаси транзити 2012 йилгагига қараганда тахминан 14% ошган. Бунга темир йўл тарифларининг пасайтирилиши ва ўзбек томони кўрган чоралар натижасида эришилган.
У “Ўзбекистон темир йўллари” ДАК раҳбари билан музокаралар МККМ мамлакат ўртасидаги юк ташиш ҳажми ошишига ҳисса қўшишини қайд этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: