Ўзбекистон делегацияси “Европа Иттифоқи-Марказий Осиё” конференциясида қатнашмоқда

Дата: 16:23, 12-10-2015.

Тошкент. 12 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон делегацияси атроф муҳит ва сув ресурслари бўйича “Европа Иттифоқи-Марказий Осиё” олий даражадаги 5-конференциясида қатнашмоқда. Ушу тадбир 12-13 октябрда Миланда (Италия) бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ТИВ хабар қилишларича, республика делегациясига Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Абдусаматов бошчилик қилмоқда.

Конференцияда кун тартибига атроф муҳитни ҳимоя қилиш ва сув ресурсларини бошқариш соҳасида Евроиттифоқнинг лойиҳаларини Марказий Осиё мамлакатларида амалга ошириш натижаларини муҳокама қилиш ҳамда ушбу соҳаларда истиқболдаги умумий саъй-ҳаракатларнинг устувор йўналишларини белгилаб олиш кабилар киритилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: