Ўзбекистон делегацияси Францияга ташриф буюради

Дата: 13:20, 05-11-2014.

Тошкент. 5 ноябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 6-7 ноябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошлиқ мамлакат делегацияси Францияга расмий ташриф буюради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир маълумот ТИВ сайтида келтирилган.

Ташриф дастуридан Парижда Франция Ташқи ишлар ва халқаро ривожланиш вазири Лоран Фабиус билан музокаралар, Сенат ва миллий ассамблея, бошқа давлат тузилмалари, ишбилармонлик доиралари вакиллари билан учрашувлар ўрин олган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: