Ўзбекистон делегацияси ИТБ йиғилишида иштирок этмоқда

Дата: 17:25, 26-06-2014.

Тошкент. 26 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Ислом Тараққиёт Банки Бошқарувчилар кенгашининг 39 йиллик йиғилишида иштирок этмоқда. Бу йилги форум жорий йилнинг 24-26 июн кунлари Жидда (Саудия Арабистони) шаҳрида бўлиб ўтмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Вазирликдан хабар беришларича, тадбир доирасида ИТБ гуруҳи раҳбари Аҳмад Муҳаммад Али билан музокаралар ҳам бўлиб ўтади.
ИТБнинг бўлими ҳисобланган Хусусий тармоқни ривожлантириш бўйича ислом корпорацияси Ўзбекистонда молия тармоғи, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, лизинг хизматлари бозорини риожлантириш лойиҳаларини фаол қўллаб-қувватлаб келади.
Бугунда дунёнинг 56 мамлакати ИТБ аъзосидир. Ўзбекистон банкка 2003 йилдан бери аъзо.
Эслатиб ўтамизки, Ислом Тараққиёт Банки гуруҳига Ислом Тараққиёт Банки, Хусусий тармоқни ривожлантириш бўйича ислом корпорацияси, Ривожланиш мақсадларида Ислом ҳамкорлиги жамғармаси ва бошқа тузилмалар кириб, гуруҳ 1974 йилда ташкил этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: