Ўзбекистон делегацияси Хелсинкида учрашув ва музокаралар ўтказди

Дата: 15:05, 27-10-2016.

Тошкент. 27 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон делегацияси Хелсинкида учрашув ва музокаралар ўтказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) мамлакат ТИВ матбуот хизматига асосланган ҳолда.  

“25-26-октябр кунлари Ўзбекистон-Финляндия вазирликлараро маслаҳатлашувларининг навбатдаги раундида иштирок этиш учун Ҳелсинки шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси делегацияси Финляндия Эдускунтасининг (Парламенти) Марказий Осиё мамлакатлари парламанетлари билан Дўстлик гуруҳи раиси ўринбосари Ээро Ҳейналуома, қароргоҳи Ҳелинск шаҳрида жойлашган Финляндиянинг Ўзбекистондаги элчиси Никлас Линдквист билан учрашув ва музокаралар ўтказди”, - дейилади пайшанба куни тарқатилган хабарда.

Учрашувларда Ўзбекистон-Финляндия ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Финляндия сайёҳлик агенликлари ассоциацияси (AFTA) фаолияти билан танишди ҳамда етакчи тур-операторлар раҳбарларига ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини сўзлаб берди.

Олдин хабар берилгани каби, 25 октябрда Хелсинкида Ўзбекистон ва Финляндия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг еттинчи раунди  бўлиб ўтди.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: