Ўзбекистон делегацияси ХВЖ ва ЖБ йиғилишида иштирок этади

Дата: 09:50, 13-10-2017.

Тошкент. 13 октябр. ЎзТАГ –13-15-октябр кунлари Ўзбекистон делегацияси Вашингтон шаҳрида Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ва Жаҳон банки (ЖБ) гуруҳи Бошқарувчилар кенгашининг навбатдаги йиллик мажлисида иштирок этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Делегация таркибига Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Жамшид Қўчқоров ва Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротовлар киришган.

Ўзбекистон Ташки ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, йиғилишда йиллик ҳисобот ва келгуси йил учун бюджетни тасдиқлаш, шунингдек, халқаро иқтисодий ривожланиш ва молиявий фаолиятга доир кенг кўламли масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: