Ўзбекистон делегацияси “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти йиғилишида иштирок этади
Тошкент. 23 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон делегацияси “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти йиғилишида иштирок этади, деб хабар беради ўзбек ТИВ матбуот хизмати.
“2016-йилнинг 25-март куни Токио шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси “Марказий Осиё + Япония” Мулоқоти юқори мансабдор шахсларининг 11-кенгашида иштирок этади” , - дейилади сешанба куни эълон қилинган хабарда.
Хабар қилинишича, “ТИВ делегациясининг Японияга ташрифи доирасида икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ҳамда бир қатор бошқа учрашувлар ва музокараларни ўтказиш кутилмоқда”.