Ўзбекистон делегацияси МДҲ мудофаа вазирлари кенгашининг йиғилишида иштирок этади

Дата: 14:21, 30-11-2016.

Тошкент. 30 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг мудофаа вазири Қобул Бердиев бошчилигидаги делегацияси Москвада бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар мудофаа вазирлари кенгашининг йиғилишида иштирок этади, деб хабар беради чоршанба куни Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

РФ мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий алоқалар департаменти маълумотига кўра, Кенгаш ишида, Ўзбекистон делегациясидан ташқари Арманистон, Беларусь, Озарбайжон, Россия, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон мудофаа вазирликлари делегацияси, МДҲ Ижроя қўмитаси, МДҲ мудофаа вазирлари кенгаши котибияти, МДҲ Аксилтеррор маркази ва МДҲ Чегара қўшинлари мувофиқлаштирувчи хизмати вакиллари ҳам иштирок этадилар.

Йиғилишда жами 20 масала кўриб чиқилади.

Хусусан, 2016 йилги иш якунларини сарҳисоб қилиш ва кейинги йилги ишларни режалаштириш, жумладан, кенгашнинг 25 йиллигига бағишланган тадбирларни кўриб чиқиш режалаштирилган.

Йиғилиш якунлари бўйича ҳаво ҳужумига қарши мудофаа бирлашган тизими, алоқа тизимини ривожлантириш, гуманитар минасизлаштириш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, ҳарбий ходимларни ўқитиш, тезкор ва жанговор тайёргарлик бўйича биргаликдаги тадбирлар, МДҲ форматида ҳарбий-спорт тадбирларини ўтказиш масалалари бўйича ечимлар қабул қилиш режалаштирилмоқда.

Йиғилиш иштирокчиларига РФ Ҳарбий кучлари инженерлик қўшинлари томонидан Сурия Араб Республикасида гуманитар минасизлаштириш соҳасидаги ишлар тажрибаси тақдим қилинади.

Шунингдек, мудофаа вазирларининг иккитомонлама учрашувлари ҳам режалаштирилган. Уларни 2017 йилги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: