Ўзбекистон делегацияси МДҲ Ташқи ишлар вазирларининг Астанадаги Кенгашида иштирок этади

Дата: 11:56, 13-10-2015.

Тошкент. 13 октябр. ЎзТАГ – 15 октябрда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг Астана шаҳридаги навбатдаги йиғилишида иштирок этади, деб хабар қилади ташқи сиёсий муассаса матбуот хизмати.

“МДҲ иштирокчи давлатлари ташқи сиёсат идоралари бошлиқлари Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорлик истиқболлари, Давлат раҳбарлари Кенгашининг бўлажак йиғилишига тайёргарлик жараёнини муҳокама қилишлари ҳамда халқаро ва минтақавий кун тартибнинг баъзи масалалари юзасидан фикр алмашишлари кутилмоқда”, - деб кўрсатилади ТИВ сешанба куни эълон қилинган хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: