Ўзбекистон делегацияси МДҲ ҳукуматлари раҳбарларининг Минскдаги мажлисида иштирок этади
Тошкент. 25 октябр. ЎзТАГ – 26-28 октябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Улуғбек Розуқулов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Беларусь Республикасига ташриф буюради, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
“Ўзбекистон-Беларусь келишувларига биноан делегация турли даражаларда иккитомонлама учрашув ва музокаралар ўтказади”, - дейилади сешанба куни тарқатилган хабарда.
Шунингдек, ўзбек делегацияси 28 октябр куни Минск шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.