Ўзбекистон делегацияси Минскдаги МДҲ ТИВКда иштирок этди
Тошкент. 10 октябр. ЎзТАГ – Яқинда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Минскдаги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазрлира Кенгашининг (МДҲ ТИВК) навбатдаги йиғилишида иштирок этди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақидаги маълумот ТИВ сайтида жойлаштирилган.
Йиғилиш Беларус Миллий кутубхонасида Беларус Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Макей раислигида ўтказилди. Унда МДҲ барча мамлакатлар вакиллари қатнашдилар.
МДҲ Ижрой кенгаши маълумотларига кўра, ташқисиёсий муассасалар раҳбарлари гуманитар, хавфсизликни таъминлаш ва бошқа соҳаларга таалуқли 20 зиёд хужжатларни кўриб чиқдилар. Бу ерда кўрилган муҳим хужжатлардан бири МДҲ давлатлари раҳбарларининг Улуғ Ватан урушида ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан жаҳон ҳамжамиятига қиладиган мурожаати бўлди.
Шунингдек, вазирлар Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси кун тартибини ҳам муҳокама қилдилар.
МДҲ ТИВКнинг навбатдаги йиғилишини 2015 йил 3 апрелда Ўш (Қирғизистон Республикаси) шаҳрида ўтказишга қарор қилинди.


