Ўзбекистон делегацияси МОМИҲ дастурининг вазирлик конференциясида қатнашди

Дата: 13:00, 02-10-2015.

Тошкент. 2 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси делегацияси “Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлиги” (МОМИҲ) дастурининг 14-вазирлик конференциясида қатнашди. Бу ҳақида мамлакат Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (ТИАИСВ) хабар қилмоқда.

Конференция шу йил 25 сентябрда Улан-Баторда (Мўғилистон) бўлиб ўтди.

“Тадбирда кун тартибига мувофиқ ўзаро манфаатли ҳудудий ҳамкорлик масалалари, жумладан, транспорт-логистика инфраструктурасини модернизация қилиш, самарали транзит коридорлари яратиш, энергетика, божхона маъмуриятини такомиллаштириш, халқаро амалиётларга мувофиқ санитар ва фитосанитар меъёрларни жорий қилиш соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди”, - дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек, вазирлик конференцияси якунлари бўйича баёнот қубул қилиниб, унга кўра, истиқболдаги устивор йўналишлар белгилаб олингани ҳам хабар қилинмоқда.

Бундан ташқари, шу куннинг ўзида Ўзбекистон делегацияси Осиё тараққиёт банки (ОТБ) президенти Т.Накао ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ҳудудий директори Т.Католар билан иккитомонлама учрашувлар ўтказган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: