Ўзбекистон делегацияси мудофаа муасасаларининг Владивостокдаги йиғилишида иштирок этади

Дата: 12:25, 30-07-2014.

Тошкент. 30 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг делегацияси МДҲ ҳаво хужуми мудофааси масалаларини муҳокама қиладиган йиғилишда иштирок этади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Йиғилишда, шунингдек, Россия, Арманистон, Беларусия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон мудофаа муассасалари вакиллари ҳам қатнашадилар.

РИА Новостининг РФ Мудофаа вазирлигига асосланиб хабар қилишича, МДҲ аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари кенгаши қошидаги ҳаво хужумига қарши мудофаа масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши бугун Владивосток шаҳрида бўлиб ўтади.

“Йиғилишда Россия, Арманистон, Беларусия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон мудофаа муассалари делегациялари иштирок этади. Томонлар қўмитанинг 2014 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти якунлари, келаси йилда МДҲ хаво хужумига қарши бирлашган мудофаа тизимига доир ҳарбий тадбирларни ташкил қилиш, шунингдек, тизимни такомиллаштириш билан боғлиқ бирқатор масалаларни муҳокама қиладилар”, - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, делегациялар МДҲ ҳаво хужумига қарши бирлашган мудофаа тизимининг Узоқ Шарқда жойлашган қисмлари, Тинч океани флоти кемаларидаги ҳаво хужуми воситалари иши билан танишадилар.

МДҲ аъзо мамлакатлари мудофаа вазирлари кенгаши қошидаги ҳаво хужумига қарши мудофаа масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг бундан олдинги йиғилиши Ереван шаҳрида бўлиб ўтган эди.

Эслатиб ўтамизки, МДҲ ҳаво хужумига қарши бирлашган мудофаа тизими ҳамдўстлик мамлакатларининг келишувига мувофиқ Алмати шаҳрида 1995 йил 10 февралда ташкил этилган. Тизимга бошқа мамлакатлар ҳам кириши мумкин.

Ҳозирда МДҲ ҳаво хужумига қарши бирлашган мудофаа тизими таркибига Россия Федерацияси, Арманистон Республикаси, Беларусия, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: