Ўзбекистон делегацияси ОҲИЧК учрашувида иштирок этади
Тошкент. 2 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Пекин шаҳрида бўлиб ўтган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашга (ОҲИЧК) аъзо давлатлар ташқи ишлари вазирларининг навбатдаги Бешинчи учрашувида иштирок этди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.
“Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпин ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари учрашувининг очилиш маросимида табрик нутқи сўзлади. Мажлис якунларига кўра ОҲИЧК Ташқи ишлар вазирлари кенгаши декларацияси қабул қилинди”, - дейилади хабарда.
Қўшимча қиламизки, ОҲИЧК – Осиё қитъаси мамлакатларини бирлаштирган халқаро форум бўлиб, унинг мақсади минтақа мамлакатлари орасидаги алоқалар ва ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.
Кенгашни чақириш ғояси илк маротаба Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 1992 йил октябрдаги 47-сессиясида эълон қилинган эди. ОҲИЧКнинг биринчи саммити 2002 йилда ўтказилган.


