Ўзбекистон делегацияси Қобулда “Мозори-Шариф-Ҳирот” йўналишидаги лойиҳани ташқи молиялаштириш масаласини муҳокама қилди

Дата: 11:43, 24-01-2018.

Тошкент. 24 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон делегацияси Қобулда “Мозори-Шариф-Ҳирот” йўналишидаги лойиҳани ташқи молиялаштириш масаласини муҳокама қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2018 йил 20 январда бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегацияси Афғонистон Ислом Республикасига ишчи ташриф буюрди. Ташриф доирасида Ўзбекистон делегациясининг АИР президенти Муҳаммад Ашраф Ғани, ҳукумат Ижроя кенгаши раиси Абдулла Абдулла, молия вазири Эклил Ҳакимий ва афғон ҳукуматнинг бошқа аъзолари, мансабдор шахслари, шунингдек, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилма инвестициялар банки раҳбарияти вакиллари билан музокаралари бўлиб ўтди”, - дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.

Қобулдаги музокараларда 2017 йил декабрда Тошкентда олий даражадаги Ўзбекистон-Афғонистон мулоқот давомида эришилган келишувларни амалга оширишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди, шунингдек, “Мозори Шариф-Ҳирот” темир йўл лойиҳасини молия муассасалари томонидан ташқи молиялаштиришга доир идоралараро маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон делегацияси АИР президенти М.Ғани бошчилигидаги ҳукумат Иқтисодий масалалар кенгашининг кенгайтирилган мажлисида иштирок этди. Чиқишларда бу темир йўл лойиҳасининг нафақат Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, балки минтақа учун аҳамияти таъкидлаб ўтилди. 

Сурат манбаи: http://vestnikkavkaza.net/news/economy/62259.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: