Ўзбекистон делегацияси “ШҲТ – Афғонистон” мулоқот гуруҳи мажлисида иштирок этади

Дата: 17:27, 09-10-2017.

Тошкент. 9 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон делегацияси “ШҲТ – Афғонистон” мулоқот гуруҳи мажлисида иштирок этади, деб хабар қилади Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

 “11 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси “ШҲТ – Афғонистон” мулоқот гуруҳининг мажлисида иштирок этади”, - дейилади душанба куни тарқатилган хабарда.

Эслатиб ўтамизки, “ШҲТ – Афғонистон” мулоқот гуруҳи 2015 йилда ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлари вазирлари кенгашининг қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: