Ўзбекистон делегацияси ШҲТ аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида қатнашади

Дата: 15:46, 02-06-2015.

Тошкент. 2 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон делегацияси Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгаши (ШҲТ ТИВК) йиғилишида қатнашади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати маълумотларига кўра, ШҲТ ТИВК навбатдаги йиғилиши жорий йилнинг 3 июнида Москвада бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамизки, ШҲТ доимий амал қилувчи ҳукуматлараро халқаро ташкилот бўлиб, у 2001 йилда Шанхай шаҳрида Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон томонидан ташкил этилган.

Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон, Монголия ва Покистон ШҲТда кузатувчи мақомига эга.

Янгилик билан ўртоқлашиш: