Ўзбекистон делегацияси ШҲТ бўйича ҳамкорлар билан электрон савдо масалаларини муҳокама қилди

Дата: 18:17, 03-12-2015.

Тошкент. 3 декабр. ЎзТАГ – Ўзбек делегацияси ШҲТга аъзо давлатларнинг электрон савдо масалалари бўйича Махсус ишчи гуруҳининг мажлисида иштирок этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ташқи ишлар вазирлигидан маълум қилишларича, мажлис 2015-йилнинг 1-2-декабр кунлари Пекин шаҳрида ШҲТ Котибияти базасида бўлиб ўтди.
Тадбирда минтақавий иқтисодий ҳамкорликнинг веб-саҳифаси фаолияти тўғрисидаги ҳисобот тингланди ҳамда истиқболдаги ишлар режаси кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамизки, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари томонидан 2001 йилда ташкил қилинган минтақавий халқаро ташкилотдир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: