Ўзбекистон делегацияси ШҲТ Миллий мувофиқлаштирувчилар кенгашининг йиғилишида иштирок этади

Дата: 11:02, 20-10-2015.

Тошкент. 20 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон делегацияси ШҲТ Миллий мувофиқлаштирувчилар кенгашининг йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақида мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Ўзбекистон Республикаси делегацияси Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари Кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади”, - дейилади ташқи сиёсий муассаса хабарида.

ТИВ маълумотига кўра, йиғилиш 2015 йилнинг 20-23 октябр кунлари Пекин шаҳрида бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: