Ўзбекистон делегацияси ШҲТ судялари мажлисида иштирок этади

Дата: 16:24, 19-09-2016.

Тошкент. 19 сентябр. ЎзТАГ – Олий суд раиси Ш.Ғозиев бошчилигидаги делегация ШҲТга аъзо давлатлар Олий судлари раҳбарларининг 11-мажлисида иштирок этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Олий суд маълумотларига кўра, мажлис 21-23 сентябрда Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади.

Учрашув доирасида оилавий муносабатлар, экстремизм билан боғлиқ муносабатларга тегишли ишларни кўриб чиқиш амалиёти, шунингдек, ШҲТ аъзо давлатлар судларининг қонуний кучга кирган қарорлар ёки ҳукмларнинг янгидан маълум бўлган жиҳатларига билан боғлиқ амалиёти кўриб чиқилади.

Шу билан бирга, барчага қизиқарли бўлган долзарб муаммолар, шунингдек, ШҲТга аъзо давлатлар суд органларининг ҳамкорлик истиқболлари ҳам муҳокама қилинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: