Ўзбекистон делегацияси ШҲТга аъзо давлатлар Олий судлари раислари Кенгашида иштирок этмоқда

Дата: 13:43, 03-09-2015.

Тошкент. 3 сентябр. ЎзТАГ – Олий суд раиси ўринбосари Қўчқор Тоғаев бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг 10-кенгашида иштирок этмоқда. Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Кенгаш доирасида Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон суд органлари раҳбарлари судьялар квалификациясини ошириш соҳасида тажриба алмашишади, одам савдоси билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича ҳамда шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилишга оид низоларни ҳал этиш бўйича судлар амалиётини, шунингдек, ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг бошқа масалаларини муҳокама қиладилар.

Кенгаш якунларига кўра қўшма баёнотни қабул қилиш режалаштирилаётганлиги ҳам айтиб ўтилган.

Бундан олдинроқ, 3-6-сентябр кунлари Бишкекда ШҲТ аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг 10-кенгаши бўлиб ўтиши хабар қилинган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: