Ўзбекистон делегацияси Словакияда ЕХҲТ ТИВКнинг йиғилишида иштирок этади
Тошкент. 4 декабрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон делегацияси Словакияда Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик Ташкилотининг (ЕХҲТ) аъзо давлатлари Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши (ТИВК) йиғилишида иштирок этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"5 декабрь куни ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ЕХҲТ ТИВК Братислав шаҳрида (Словакия) бўлиб ўтадиган йиғилишда иштирок этади", - дейилади Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) матбуот хизмати хабарида.
Ташриф давомида икки томонлама бир қатор учрашув ва музокаралар ўтказилиши кутилмоқда.
Сурат манбаи: tvc.ru


