Ўзбекистон делегацияси ТИВ раҳбарларининг “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти V йиғилишида қатнашдилар

Дата: 16:12, 17-07-2014.

     Тошкент. 17 июл. ЎзТАГ – 2014 йил 16 июлда Бишкекда (Қирғизистон) Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарларининг “Марказий Осиё - Япония” мулоқоти V йиғилишида қатнашди.

Бу тўғрисидаги маълумот Ўзбекистон ТИВ сайтида жойлаштирилган.
     Пленар йиғилишда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Япония ТИВ раҳбарлари бу йил 10-йиллигини нишонлаётган мулоқот доирасидаги биргаликдаги ишлар якунларини кўриб чиқдилар ва ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар.
     Сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, маданий-гуманитар алмашувларни кенгайтиришнинг амалий масалалари юзасидан фикр алмашиш чоғида турли соҳалар, шу жумладан, аграр соҳада конкрет инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
     Бундан ташқари, А. Комилов бошчилигидаги ўзбек делегацияси Япония Ташқи ишлар вазири Фумио Кисидо ва Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаевлар билан музокаралар ўтказди. Томонлар “Марказий Осиё - Япония” Мулоқоти доирасидаги ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқдилар, иккитомонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари тўғрисида фикр алмашдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: