Ўзбекистон делегацияси Вашингтонда бўлиб ўтадиган С5+1 шаклидаги вазирлар учрашувида иштирок этади
Тошкент. 1 август. ЎзТАГ – 3-август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигида делегация Вашингтон шаҳрида “C5+1” шаклидаги вазирлар учрашувида иштирок этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Марказий Осиёнинг беш мамлакати ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари “C5+1” доирасидаги ҳамкорликнинг амалий масалаларини муҳокама қилишади”, - дейилади ТИВ сайтида душанба куни жойлаштирилган хабарда.
Олдин хабар қилингани каби, 3-августда Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Жон Керрининг Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари билан учрашуви бўлиб ўтади.
Маълумот ўрнида, “C5+1” шаклидаги биринчи учрашув Самарқандда 2015 йилнинг ноябрида бўлиб ўтган эди.