Ўзбекистон депозитарийларида 50 трлн. сўмлик қимматли қоғозлар сақланмоқда

Дата: 15:13, 13-02-2018.

Тошкент. 13 феврал. ЎзТАГ – 9 феврал ҳолатига Ўзбекистон депозитарийларида деярли 50 трлн. сўмлик қимматли қоғозлар сақланмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусийлаштирилган корхоналар ва рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича давлат қўмитаси маълумотларига кўра, шу жумладан, 602 акционерлик жамиятлари тарафидан умумий қиймати 49 трлн. 821 млрд. 920,9 млн. сўмлик 4 трлн. 333 млрд. 496,2 млн. дона акциялар.

Таъкидланишича, 2 - 9 феврал орасида “O'zagroservis” АЖ, “Paxtakor paxta tozalash” АЖ, “O'zburg'uneftgaz” АЖнинг 150 млрд. 842,3 млн. сўмлик қўшимча акциялари депозитарийга қўйилди.

Давлат рақобат қўмитаси маълумотларига кўра, “Mikrokreditbank” АТБнинг 22 чиқаришдаги қиймати 12 млрд. 413,7 млн. сўмлик жойлаштирилмаган акциялари ҳисобдан чиқарилган.

$1=8188,33 сўм

Сурат манбаи: http://sia.ru/?section=484&action=show_news&id=331851

Янгилик билан ўртоқлашиш: