Ўзбекистон Дэвис Кубогининг Жаҳон гуруҳига чиқиш учун курашади
Тошкент. 13 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон катта теннис бўйича Дэвис Кубогининг Жаҳон гуруҳига чиқиш Буюк Британия билан беллашади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) мамлакат Теннис федерациясига асосланган ҳолда.
Бу ҳақида Дэвис Кубогининг Жаҳон гуруҳи плей-офф босқичига қуръа ташлаш якунлари бўйича маълум бўлди. Ушбу маросим Бутунжаҳон теннис федерациясининг (ITF) Лондондаги бош идорасида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Теннис федерацияси маълумотига кўра, миллий терма жамоа Исломободда Покистон термаси устидан 4:1 ҳисобида устунлика эришганидан кейин бутунжаҳон теннис рейтингида 29 ўриндан 25 ўринга кўтарилди.
Плей-офф бочиқи учрашувлари 14-16 сентябрда Лондонда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамизки, Дэвис Кубоги – эркаклар теннисида жаҳондаги энг йирик халқаро жамоавий мусобақалардир. Бу беллашувлар 1900 йилдан бери ўтказилиб келинади. 1979 йилдан бери мусобақа Халқаро теннис федерацияси шафелигида ўтказилади.
Сурат манбаи: https://funxperience.ru/business/kubok-devisa-2018/


