Ўзбекистон динга эътиқод қилувчилар ҳуқуқларининг камситилаётганлиги ҳақидаги айбловларни рад қилди

Дата: 13:58, 09-09-2014.

Тошкент. 9 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати қошидаги Дин ишлари қўмитаси АҚШ Давлат департаменти томонидан “Дунёдаги дин эркинлиги 2013 - Ўзбекистон” маърузасида эълон қилинган материалларга доир расмий хабар тарқатди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қўмита хабарида қайд этилишича, инсон ҳуқуқларига оид вазиятга доир маълумотлар, шу жумладан, Ўзбекистондаги динга эътиқод қилувчилар ҳақидаги маълумотлар илгариги каби сиёсий қарашлардан келиб чиққан ҳолда нохолис берилган.

“Йилдан-йилга аллақачон эскириб кетган ва ҳеч қандай долзарблиги қолмаган бир хил гаплар такрорланмоқда. Маърузада билмаганларда бутун Ўзбекистонга нисбатан ёмон муносабат уйғотиши мумкин бўлган сўзлардан фойдаланилган ва бу кейинчалик ишончсиз манбалардан олинган ушбу материаллар оғиздан-оғизга ўтиб юришига олиб келади”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: