Ўзбекистон ДХХ давлат раҳбарига ҳисобот беради ва унга бўйсунади

Дата: 16:47, 02-04-2018.

Тошкент. 2 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ўз фаолиятини амалга оширишда бевосита давлат раҳбарига бўйсунади ва унга ҳисобот беради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Сенат томонидан кўриб чиқилган ва маъқулланган “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Қонунида белгиланган.

Шунингдек, ДХХ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасини ўз фаолиятининг асосий йўналишлари юзасидан мунтазам хабардор қилиб боради.

Шу билан бирга, Хизматнинг фаолиятида қонунларнинг аниқ ҳамда бир хилда ижро этилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилади. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Қонунга мувофиқ Хизмат давлат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўз фаолиятини махсус воситалар, шакллар ва услубларда амалга оширадиган махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Қонунда Хизмат томонидан жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ҳамда ўқотар қуролни қўллаш шартлари ва чегаралари, давлат органларининг, бошқа ташкилотларнинг ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан фойдаланиш тартиби белгиланмоқда.

Сурат манбаи: https://www.rferl.org/a/qishloq-ovozi-police-terrorize-public/27624613.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: