Ўзбекистон доимий органик ифлослантирувчи моддалар тўғрисидаги Стокгольм конвенциясида иштирок этадиган бўлди

Дата: 17:55, 26-09-2019.

Тошкент. 26 сентябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон доимий органик ифлослантирувчи моддалар тўғрисидаги Стокгольм конвенциясида иштирок этадиган бўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"2019 йил 26 сентябрь куни Стокгольмда (Швеция) 2001йил 22-майда қабул қилинган доимий органик ифлослантирувчи моддалар тўғрисидаги Стокгольм конвенцияси Ўзбекистон учун кучга кирди", - дейилади Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати (ТИВ) хабарида.

Таъкидланганидек, Конвенция иштирокчилари 183 мамлакатдан иборат.

Шартноманинг асосий мақсадлари орасида аҳоли ва атроф-муҳит соғлиғини доимий органик ифлослантирувчи моддалар (СОЗ) таъсиридан ҳимоя қилишдир.

"Конвенция қоидаларига мувофиқ, томонлар ишлаб чиқариш, импорт, экспорт, кўмиш ва СОЗдан фойдаланишни назорат қилиш, шунингдек, мавжуд СОЗларни алмаштириш учун энг яхши технология ва усуллардан фойдаланишга кўмаклашади", – дейилади хабарда.

Ўзбекистоннинг Конвенцияда иштирок этиши СОЗ билан боғлиқ экологик вазиятни яхшилаш, аҳоли, атроф-муҳит, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси учун юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатларнинг олдини олиш имконини беради.

Сурат манбаи: aloqada.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: