Ўзбекистон дорихоналарида “Капиталбанк”нинг инфокиосклари ўрнатилади

Дата: 17:43, 09-06-2016.

Тошкент. 9 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги “Дори-дармон” акционерлик компанияси дорихоналарида “Капиталбанк”нинг инфокиосклари ўрнатилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компаниядан маълум қилишларича, улар ёрдамида харидорлар мобил алоқа, интернет, коммунал хизматларга пластик карталар ёки нақд пул ёрдамида ҳақ тўлашлари мумкин бўлади.

Инфокиоск деганда банк ходимларини жалб этмаган ҳолда турли банк хизматларини мустақил ўтказишга имкон берувчи қурилма тушунилади.

Бугунда Тошкентнинг бир неча дорихоналарида шу каби инфокиосклар ўрнатилди.

Эслатиб ўтамизки, “Дори-Дармон АК Ўзбекистондаги энг йирик дорихоналар тармоғидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: