Ўзбекистон дунё мамлакатлар ўртасида бензин баҳоси бўйича рейтингда 55 ўринни эгаллади

Дата: 16:13, 02-03-2018.

Тошкент. 2 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон дунё мамлакатлари ўртасида бензин баҳоси бўйича рейтингда 55 ўринни эгаллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Рейтинг GlobalPetrolPrices интернет-нашри тарафидан тузилган. Ўзбекистон ушбу рейтингда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлар ўртасида 6 ўринни эгаллаб турибди. Бу ерда бир литр бензин 0,96 цент туради. Туркманистонда (0,43 цент), Қозоғистонда (0,55 цент), Қирғизистонда (0,65 цент) ва Беларусда (0,66 цент) бензин Ўзбекистондагига қараганда арзон туради.

Рейтингда биринчи уч ўринларни Венесуэла (0,1 цент), Судан (0,34 цент) ва Қувайт (0,35 цент) эгаллаган. Дунёдаги энг қиммат бензин Исландияда сотилади: бу ерда бир литр авто ёқилғиси $2,08 туради.

$1 = 8171,64 сўм

Сурат манбаи: http://past.agency/?p=177355&l=am

Янгилик билан ўртоқлашиш: