Ўзбекистон дунё мамлакатларининг бахт даражаси бўйича рейтингида 44-ўринни эгаллади

Дата: 18:50, 02-11-2015.

Тошкент. 2 ноябр. ЎзТАГ - Ўзбекистон дунё мамлакатларининг бахт даражаси бўйича World Happiness Report рейтингида 44-ўринни эгаллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистондан олдинда Гватемала, қуйида Словакия бор. Ушбу мамлакатдан сўнг эса Япония ва Жанубий Корея бормоқда.

Собиқ совет мамлакатлари орасида Ўзбекистондан қуйида Молдова, Қозоғистон, Беларусь, Россия, Туркманистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Тожикистон, Украина, Арманистон ва Грузия ҳам бор.

Биринчи учликни эса Швейцария, Исландия ва Дания эгаллаган, рейтинг охирида Сурия, Бурунди ва Того мавжуд.

Маълумот ўрнида, World Happiness Report рейтингида олимлар 158 мамлакатни турли кўрсаткичлар бўйича солиштирганлар. Улар фаровонлик даражаси ва фуқароларнинг ҳаётдан қониқиш даражаси бўйича тавсифланган. Бунда аҳоли жон бошига ЯИМнинг ҳаридга қобиллик паритети, ижтимоий кўмак даражаси, кутилаётган ҳаёт давомийлиги, шахсий эркинлик даражаси, бағрикенглик даражаси, коррупция даражаси, сўровдан олдинги кунларда қувонч ва ҳавотир сабаблари кабилар ҳам ҳисобга олинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: