Ўзбекистон дунёнинг яна 45 мамлакати билан визасиз режим ўрнатди

Дата: 13:52, 07-01-2019.

Тошкент. 7 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон дунёнинг яна 45 мамлакати билан визасиз режим ўрнатди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“(…)Ўзбекистон президентининг қарорига мувофиқ, 2019 йил 1 февралдан 45 мамлакат учун республика ҳудудига кирган санадан бошлаб 30 кунга визасиз режим ўрнатилмоқда”, - дейилади Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматининг хабарида.

Қайд этилишича, улар сирасига Австралия Иттифоқи, Австрия, Аргентина, Босния ва Герцеговина, Ватикан, Люксембург, Венгрия, Бруней, Греция, Ирландия, Исландия, Италия, Канада, Андорра, Лихтенштейн, Монако, Бельгия, Дания, Испания, Голландия, Норвегия, Швеция, Латвия, Литва, Мўғилистон, Янги Зеландия, Португалия, Болгария, Кипр, Мальта, Польша, Сан-Марино, Сербия, Словения, Хорватия, Чили, Руминия, Словакия, Буюк Британия, Бразилия, Финляндия, Черногория, Чехия, Швейцария, Эстония кирган.

“Ушбу чоралар хорижий сайёҳлар оқимининг кўпайишига, маданий, илмий, савдо, сармоявий алоқаларнинг ривожига, халқаро ҳамжамият орасида мамлакатнинг ижобий имижи яхшиланишига кўмаклашади”, - дейилади хабарда.

Энди, фуқаролари Ўзбекистонга визасиз келиши мумкин бўлган мамлакатларнинг сони 64 тага етди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 15 январдан бошлаб Германия фуқаролари учун 30 кунга визасиз режим жорий этилди. Бундан олдин визасиз режимни жорий қилиш 2021 йил 1 январга белгиланган эди.

 

Сурат манбаи: http://travel365.md

Янгилик билан ўртоқлашиш: