Ўзбекистон дзюдо бўйича Тошкентдаги Гран-прида совринлар сони бўйича биринчи ўринни олди

Дата: 16:11, 10-10-2016.

Тошкент. 10 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон термаси дзюдо бўйича Тошкентда бўлиб ўтган Гран-при сериясига кирувчи турнирда совринлар сони бўйича биринчи ўринни эгаллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон термаси 6та олтин, 3та кумуш ва 11 бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи поғонани банд қилди. Айни пайтда 12 ўзбек дзюдочиси бешинчи поғонада, 14таси еттинчи ўринда қолди. Медал ҳисобида кейинги ўринларни Қозоғистон (3, 2, 5) ва Россия (3, 2, 4) эгаллади”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон дзюдо федерациясида.

Эслатиб ўтамизки, турнирда 15 мамлакатдан 135 спортчи иштирок этди. Бу 2013 йилда имзоланган шартнома доирасидаги Гран-при мусобақаларининг сўнггиси бўлди.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси кейинги йилларда шартнома чўзилиши ёки чўзилмаслиги ҳақидаги маълумотларга эга эмас.

Янгилик билан ўртоқлашиш: