Ўзбекистон Дзюдо федерацияси терма жамоа машқларига япон мутахассисни жалб қилади
Тошкент. 22 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Дзюдо федерацияси миллий терма жамоа машқларига япон мутахассисни жалб қилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Биз бунга доир шартномани тузиб бўлдик. Шартнома доирасида япониялик мутахассис терма жамоамизга маслаҳатлар беради. Режага мувофиқ, у мамлакатга йилига уч-тўрт маротаба келади, бундан ташқари, жамоа билан Японияда 20-30 кун давомида ишлайди. Мураббий жамоани кузатади, таҳлил қилади. Ҳозирча унинг исмини айта олмайман, лекин у япон термаси билан узоқ ишлагани, ўзи эса жаҳон ва Олимпиада чемпиони эканлигини маълум қилишим мумкин. Унга бизнинг жамоа билан ишлаш қизиқ бўлади, деб ўйлайман”, – деб таъкидлади Ўзбекистон Дзюдо федерацияси президенти Армен Багдасаров.


