Ўзбекистон дзюдочилари барчани Халқаро спорт куни билан табриклади
Тошкент. 7 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистонда илк маротаба Халқаро спорт куни байрам қилинди. Ўзбекистон дзюдо федерацияси сайтида ушбу сана муносабати билан табрик пайдо бўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Халқаро спорт куни бир йил илгари – 2013 йилнинг 23 августида таъсис этилган. Бу ҳақидаги қарор БМТ Ассамблеяси томонидан 6 апрелда қабул қилинган эди. Байрамнинг расмий номи: Тараққиёт ва тинчлик йўлидаги Халқаро спорт кунидир. Янги сана спорт ҳамиша бирлаштирувчи куч бўлгани ва шундай бўлиб қолишини таъкидлайди. У таълим, тараққаиёт ва тинчлик йўлидаги кучли восита бўлиб, маҳаллий, миллий ва халқаро даражаларда ҳамкорлик, бирдамлик, бағрикенглик, ўзаро ҳурмат ва ижтимоий интеграцияни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ўзбекистон дзюдо федерацияси ўз табригида “спорт воситасида тинчлик ва барқарорликни тарғиб қилиш ғоялари”га тўлиқ қўшилишини таъкидлайди. “Биз тараққиёт ва тинчлик йўлидаги спортни ёқлаймиз!”, дейилади табрикда.