Ўзбекистон дзюдочилари Европа кубоги босқичидан “бронза” билан қайтишди

Дата: 12:11, 20-05-2014.

Тошкент. 20 май. ЎзТАГ – Ўзбек дзюдочилари Беҳзод Қулматов (100 кггача вазн тоифаси) ва Шуҳрат Тўрабоев (100 кгдан ошиқ вазн тоифаси) Дюздо бўйича Европа кубоги босқичининг Оренбург (Россия) шаҳрида бўлиб ўтган мусобақаларида бронза медали совриндонлар бўлишди.Мусобақалар 17-18 май кунлар бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Миллий Олимпиа қўмитасидан хабар қилишларича, Дзюдо бўйича Европа кубоги Оренбург шаҳрида бешинчи маротаба ўтказилмоқда. Бу йилги мусобақаларда 24 мамлакатдан келган 300 ошиқ спортчи бу ерда куч синашди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: