Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий-сиёсий блокларга кирмайди

Дата: 16:22, 23-04-2015.

Тошкент. 23 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий-сиёсий блокларга кирмайди, шунингдек, ўз ҳудудида хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларини жойлаштирмайди. Бу ҳақида журналистларга Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси Комил Рашидов маълум қилди, дея ҳабар беради Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ).

“10 апрелда Ислом Каримов қасамёд қабул қилар экан кучайиб бораётган таҳдид ва муаммолар, Ўзбекистондаги тинчлик ва хотиржамлик, чегараларнинг дахлсизлиги масалаларига тўхталар экан, бирламчи мақсад – яқин ва узоқ хориж мамлакатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш масаласига тўхталди. Президент Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий-сиёсий блокларга кирмаслиги, ўз ҳудудида хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларини жойлаштирмаслиги, ўзбек ҳарбийларини бошқа давлатларда бўлишига йўл қўймаслигини таъкидлаб ўтди”, - деди дипломат.

Унинг сўзларига кўра, И.Каримовнинг ушбу баёнотлари Ўзбекистоннинг блоклардан ташқари мақомини билдиради.

К.Рашидов 29 мартда Ўзбекистонда президентлик сайловлари бўлиб ўтиб, унда 18 млн киши қатнашгани ҳақида, 17,5 млн ёки 90,39% сайловчилар И.Каримовни ёқлаб овоз бергани ҳақида ҳам эслатиб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: