Ўзбекистон ЕИ мамлакатларига $55 млндан зиёдлик мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб беради

Дата: 15:17, 26-01-2017.

Тошкент. 26 январ. ЎзТАГ – Германиядаги “Яшил ҳафталик-2017” Халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмасининг беш куни якунлари бўйича ўзбек компаниялари ЕИ мамлакатларига $55 млндан зиёдлик мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш бўйича шартномалар имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Кўргазма доирасида ГФР савдо саноат палатаси вакиллари билан музокаралар ўтказилди. Унда ўзаро маълумот алмашиш, Ўзбекистонда Global GAP сертификациясини жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар жорий йилнинг апрел-майида барча манфаатдор тарафлар иштирокида иккитомонлама музокаралар ўтказиш ҳақида келишиб олдилар”, - деб таъкидлашди “Ўзагроэкспорт” матбуот хизматида.

Бошқарув раиси Хельмут Штуммволл бошлиқ Tampico Trading Gmbh немис компанияси делегация билан музокаралар ҳам муҳим бўлди. Ушбу ширкат вакиллари Ўзбекистонда ёнғоқ, кунжут, қизилмия томири, анор, қовун ва қовоқ данакларини сотиб олишни режалаштирмоқда.

“Яшил ҳафталик-2017” Халқаро кўргазмаси доирасида хориж ширкатлари билан экспорт шартномалари тузиш ишлари давом этмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: