Ўзбекистон ЕИ ва Божхона иттифоқи мамлакатларига экспортни кўпайтирмоқчи

Дата: 10:38, 31-03-2015.

Тошкент. 31 март. ЎзТАГ – 28 ва 29 апрелда Самарқандда “Европа иттифоқи ва Божхона иттифоқига экспортни кўпайтириш йўллари” халқаро конференцияси бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тадбир Ўзбекистон Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва USAIDнинг ҳудудий иқтисодий ҳамкорлик бўйича лойиҳаси томонидан ташкил этилмоқда. Унда Ўзбекистоннинг ташқи савдо компаниялари, экспортни қўллаб-қувваташ ва ривожлантириш агентликлари, фермер хўжаликлари ва агрофирмалар, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ва экспорт қилувчилари, Латвия, Қозоғистон ва Россиянинг савдо компаниялари қатнашади”, – деб таъкидлашди Савдо-саноат палатасининг матбуот хизматида.

Конференцияда 2015 йилда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни кенгайтириш бўйича тадбирлар, экспортни қўллаб-қувватлаш миллий институтлари роли ва фаолияти, шунингдек, қатор бошқа масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: