Ўзбекистон ЕХҲТ йиғилишида яна Афғонистон муаммосини кўтариб чиқди

Дата: 14:31, 10-12-2015.

Тошкент. 10 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ТИВ ўринбосари Дилёр Ҳакимов бошлиқ Ўзбекистон делегацияси Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг (ЕХҲТ ТИВК) 22-йиғилишида Афғонистон муаммосини кўтариб чиқди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Д.Ҳакимовнинг сўзларига кўра, халқаро вазиятнинг мураккаблиги, геосиёсий кескинлик ва сиёсий қаршилик ошаётган, глобал молиявий инқироз давом этаётган бир пайтда радикал ва экстремистик оқимлар кўпаймоқда, наркотрафик, ихтилоф ва қарама-қаршиликлар сони ошмоқда, бу эса жиддий хавотирларга сабаб бўлмоқда.

“Афғонистондаги сақланиб қолаётган кескин вазият Марказий Осиё ва бутун минтақадаги вазиятга хавф солмоқда ва янада кескинлашиши мумкин”, - деб таъкидлади у.

Ҳакимовнинг фикрига кўра, афғон муаммосини ҳал қилишнинг ягона йўли тинч сиёсий музокаралар, донор давлатларнинг молиявий, иқтисодий, гуманитар қўллаб-қувватлаши ҳамда Бирлашган Миллатлар ташкилоти кўмагида қарама-қарши томонлар ўртасидаги ички муросага эришишдир.

“Ўзбекистон ҳар қандай ўткир зиддиятлар ечими тинч йўл билан ва сиёсий воситаларда топилиши кераклигига аминдир, бунда халқаро ҳуқуқ меъёрларига қатъий амал қилиш эканлигига тарафдори”, - деб таъкидлади у.

Янгилик билан ўртоқлашиш: