Ўзбекистон эколог ва юристлари яқиндан ҳамкорлик қиладилар

Дата: 17:57, 05-06-2014.

Тошкент. 5 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон экологик ҳаракати ва Тошкент Давлат юридик университетлари (ТДЮУ) ўртасида “Атроф муҳитни қўриқлаш тизимини такомилаштириш тўғрисида” Меморандум имзоланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасидан хабар қилишларича, меморандум Ўзбекистон Адлия вазирлиги ва ТДЮУ томонидан Бутунжаҳон атроф муҳит куни муносабати билан ташкил этилган амалий конференция доирасида бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистоннинг атроф муҳитни ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилигини ривожлантириш ва ушбу йўналишда эколог ва юристлар орасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Мазкур меморандум юқорида қайд этилган томонлар ҳамкорлигини янги даражага чиқаришга имкон беради.
Ўзбекистон Конституциясида экологик муносабатлар 50, 54, 55 ва 100 моддалар билан идора этилишини эслатиб ўтамиз.

Янгилик билан ўртоқлашиш: